Россия ИИВ Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенкони қидирувга берди
Россия Ички ишлар вазирлиги Украина Олий радаси депутати ва собиқ бош вазир Юлия Тимошенкога нисбатан қидирув эълон қилди, деб ёзади “РИА Новости” идора қидирув базасига таяниб.
Тимошенко қанақа жиноят иши бўйича қидирилаётгани номаълум.
Юлия Тимошенко 2005 йил февралидан сентябригача ва 2007 йилдан 2010 йилгача Украина бош вазири лавозимини эгаллаган. Айни пайтда у “Баткившчина” партиясига раҳбарлик қилади.
Май бошида ОАВлар Россия ИИВ Украина президенти Владимир Зеленский ва собиқ давлат раҳбари Пётр Порошенкони қидирувга берганига эътибор қаратган эди. Аммо тез орада уларнинг исмлари қидирув базасидан ғойиб бўлди.
Улашиш:
Шарҳлар