Нетаньяхунинг ташрифидан кейин Борис Жонсоннинг ҳожатхонасидан яширинча тингловчи ускуна топилган
2017 йилда Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги биносида Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Борис Жонсоннинг шахсий ҳожатхонасига ташриф буюрганидан кейин, у ерда яширинча тинглайдиган қурилма топилган. Бу ҳақда Жонсон ўзининг Extracts хотиралар китобида маълум қилди.
Ҳодиса 2017 йилда содир бўлган, ўша вақтда Жонсон Британия ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаган. Учрашув чоғида Нетаньяху узр сўраб, ҳожатхонага чиқиб кетган.
“У ерда Биби (Нетаньяхунинг лақаби) бир қанча вақт қолиб кетди ва балки бу тасодифдир, балки йўқ, аммо менга маълум қилишдики, кейинроқ одатий текширув чоғида яшинқайтаргичдан махфий тингловчи қурилма топилган”, — деб ёзди Жонсон.
Ушбу ҳодисадан кейин Исроил томонига қандайдир саволлар ёки норозиликлар йўллангани ҳозирча номаълум.
Шарҳлар