Тожик халқининг вакиллари “Крокус” олдига гуллар қўйди
Тожик халқи вакиллари жума куни теракт содир этилган “Крокус сити холл” олдидаги мемориалда ҳамдардлик сўзларини қолдиришди, дея хабар беради “РИА Новости” мухбири воқеа жойидан.
“Тожик халқи руҳий ларзада, сизлар билан бирга мотам тутмоқда. Самимий ҳамдардлигимизни қабул қилинг”, — дейилади ёдгорлик бошига ўрнатилган лавҳадаги матнда. лавҳанинг атрофида жуда кўп гулдасталар пайдо бўлган.
Шунингдек, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон “Крокус Сити Холл”даги терактни шармандали ва даҳшатли деб атади ва тожикистонликларни бундай хатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилиш ва тожик халқи номига доғ туширмаслик учун фарзанд тарбиясига эътибор беришга чақирди.
Улашиш:
Шарҳлар