Тожикистон фуқароларига Россияга киришда оммавий рад жавоби берилмоқда
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари Россия элчиси Семён Григорьев билан мамлакат фуқаролари сўнгги вақтларда Россия чегарасини кесиб ўтишда дуч келаётган қийинчиликларни муҳокама қилди, деб ёзади Meduza.
Тожикистон томони Тожикистон фуқароларига Россияга киришда асоссиз рад жавоби берилиши ҳолатлари оммавий тус олаётгани юзасидан хавотир билдирган.
25 апрель куни Asia Plus нашри юзлаб тожикистонликлар Қозоғистоннинг Жанубий Урал вилояти ва Россиянинг Оренбург вилояти чегарасидаги “Сагарчин” назорат-ўтказиш пунктида бир неча кун қолиб кетгани ҳақида хабар берганди. Бир неча киши журналистларга видео ва аудиохабарлар жўнатиб, 22 апрелдан буён Тожикистон рақамига эга 180 га яқин автомобиль назорат-ўтказиш пунктида тургани, Россияга киритилмаётганини маълум қилган.
Шунингдек, Тожикистон фуқаролари чегарада сўроқ қилинаётганликлари ва текширилаётганликлари юзасидан шикоят қилган. Чегарачилар техник носозликни пеш қилмоқда, аммо 14 ёшгача бўлган болаларни ва 60 ёшдан катталарни навбатсиз ўтказиб юбормоқда.
Москва вилоятидаги “Крокус Сити Холл” концерт залида юз берган терактдан сўнг Тожикистонда Россиядан меҳнат муҳожирларининг қайтиб келиши кузатила бошлади. Тожикистон Меҳнат вазирлиги тожикистонликларнинг “маиший даражада” зулмга учраётганини қайд этди, шунингдек, ўзи ҳам таҳдидларга учраган.
Шарҳлар