Тожикистон ТИВ ўз фуқароларини Қозоғистон аэропортларида назорат кучайтирилгани ҳақида огоҳлантирди
Тожикистон ТИВ ўз фуқароларига чегарачиларга сафари мақсади ва вақтини, ташриф давомида яшаш жойини, шунингдек, Қозоғистонда яшовчи дўстлари ёки қариндошларининг манзиллари ва телефон рақамларини айтиб беришга тайёр туришини тавсия қилди.
Аввалроқ Россия чегарачилари Тожикистон фуқароларини оммавий равишда кирита бошлаган эди. Шу сабабли минглаб тожикистонликлар аэропортлар ва Россия билан қуруқликдаги чегарадаги назорат пунктларида қолиб кетишган.
Кейин Россия ТИВнинг расмий вакили Мария Захарова буни «терроризмнинг олдини олиш чораларини кучайтириш» билан изоҳлаган ва «бундай қадамлар вақтинчалик ва кириб келаётганларнинг фуқаролигидан қатъи назар амалга оширилиши»га ишонтирган.
Улашиш:
Шарҳлар