Тожикистон ТИВ ўз фуқароларига Россия Федерациясига бормасликни тавсия қилди
Россияга киришдан бош тортишнинг оммавий ҳолатлари ҳақидаги маълумотдан сўнг, Тожикистон фуқароларига Россия Федерациясига саёҳат қилишдан вақтинча воз кечиш тавсия қилинди. Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ўзининг телеграм-каналида баёнот эълон қилиб, фуқароларга ўта зарурат бўлмаса, ҳозирча Россияга саёҳат қилмасликни тавсия қилди.
“Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларига ўта зарурат бўлмаса, барча турдаги транспортларда Россия ҳудудига саёҳат қилишдан вақтинча тийилишларини тавсия қилади”, — дейилади дипломатик департаментнинг телеграм-каналидаги хабарида.
26 апрель куни Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисини чақириб, Тожикистон фуқароларининг мамлакатга киришига рухсат бермаслик ҳолатлари юз бераётганидан хавотир билдирди. Бунга қадар ОАВда Россия ва Қозоғистон чегарасидаги “Сагарчин” назорат-ўтказиш пунктида юзлаб Тожикистон фуқаролари қолиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Улардан баъзилари сўроқ ва телефон текширувлари учун аудио ва видеоларини тақдим этган. Видеони юборганлардан бирининг айтишича, 1000 га яқин тожикистонлик Россияга киритилмаган, қолган фуқаролар эса муаммосиз ўтган.
Шарҳлар