Тожикистонда 4,2 магнитудали зилзила содир бўлди

Фото: Азия плюс

Тожикистонда 4,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази (ЭМСC) хабар бермоқда.

Хабарга кўра, «ер силкинишлари Душанбе вақти билан соат 11:05 да Хоруғдан 48 км жанубда содир бўлган. Зилзила манбаи эса 108 км чуқурликда жойлашган».

Биз аввалроқ, Қирғизистонда содир бўлган зилзила Наманганда ҳам сезилганлиги ҳафида ёзган эдик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.