Тожикистонлик тадбиркор Крокус яқинидаги ёдгорликка икки машина гул олиб келди
Москва яқинидаги Крокус Сити Ҳалл концерт залида юз берган теракт миллионлаб одамларни ларзага солди. Ёнғиндан кейин қисман вайрон бўлган бино ёнида ёдгорлик пайдо бўлди. Тадбиркор Маъмурхон Алимов тожик халқи номидан ўз қайғусини билдириб, 26 март куни фожиа содир бўлган жойга икки машина гул олиб келган.
Тожикистонлик киши омбордаги барча гулларни ёдгорликка етказиб бермоқчи эканлигини айтган. Шунингдек, у 22 март куни одамларни отиб, концерт мажмуасига ўт қўйган ҳужумчилар ҳақида таъсирли тафсилот берган.
“Менинг машинам енгил автомобил, у ерга ҳамма гуллар сиғмасди. Шу сабабли мен газелга буюртма бердим. У эрга бор гуллар юкланди. Мен бутун омбордаги гулларни ёдгорликка олиб келиб, ўша жойга қўймоқчи эдим. Жуда ачинарли, жуда аянчли ҳолат. У ерда болалар ҳам бўлган. Буларнинг барчасини қилганлар инсон эмас, уларнинг миллати йўқ. Уларнинг дини йўқ. Булар ёвуз руҳлар”, – деган Маъмурхон Алимов.
У терактда ҳалок бўлганларнинг барча яқинларига ҳамдардлик билдирган. Эркак мемориалга “Тожик халқи ларзага тушган ва сиз билан бирга мотам тутмоқда” деган ёзувни ҳам ўрнатган.
Шарҳлар