Тожикистон Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий этмоқда
Тожикистон ҳукумати 20 апрелдан Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий этишга қарор қилди.
Бу ҳақда “Ховар” давлат агентлиги Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар беради.
Мурожаатда таъкидланганидек, ушбу чора “ўзаро муносабатлар тамойилини амалга ошириш мақсадида” кўрилган. Аввалроқ Туркия оддий хорижий паспортга эга бўлган Тожикистон фуқаролари учун виза режимини жорий этишга қарор қилган эди.
Туркия Тожикистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилгани ҳақида аввалроқ ёзган эдик.
Улашиш:
Шарҳлар