Токионинг «Хонеда» аэропортида Japan Airlines авиакомпаниясининг самолёти ёниб кетди
Токионинг “Ханеда” аэропортида самолёт ёниб кетди. Ёнғин сабаблари номаълум, бироқ Reuters ва NHK агентликларининг хабар беришича, Japan Airlines авиакомпаниясининг рейси “Ханеда” аэропортига қўнганидан сўнг Япония қирғоқ хавфсизлик хизмати самолёти билан тўқнашган бўлиши мумкин.
Japan Airlines авиакомпаниясининг маълум қилишича, бортдаги барча 379 йўловчи ва экипаж эвакуация қилинган.
Кадрларда катта аланга самолётни қамраб олганини кўриш мумкин. Самолёт деярли бутунлай ёниб кетган, ўт ўчирувчилар ҳали ҳам ёнғин билан курашмоқда.
Ёнган самолёт 2021 йилда ишлаб чиқарилган Airbus A350. Бу JAL516 рейси бўлиб, Хоккайдо оролидаги «Син-Титосе» аэропортидан учиб келган.
Улашиш:
Шарҳлар