Толиблар аёлларга кўчада ёпилмаган юз билан юришни тақиқлади

Фото: yksimeiz.com

Афғонистондаги ҳукмрон Толибон гуруҳи аёлларга кўчада юзлари очиқ ҳолда юришни мутлақо тақиқлади. Бу ҳақда Associated Press хабар беради.

Таъкидланишича, Афғонистоннинг одоб-ахлоқни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги 21 август куни қонун чиқарган. Бу тақиқ кундалик ҳаётнинг мусиқа, байрамлар, жамоат транспорти ва соқол олиш каби жабҳаларини ўз ичига олган ёмонликлар ва фазилатлар қонунларининг биринчи расмий декларациясига киритилган.

Вазирлик вакили Маулви Абдул Ғаффор Фарукнинг айтишича, ислом қонуни «эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларни йўқ қилишда катта ёрдам беради».

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.