Толиблар чегарада Покистон ҳарбийларига ҳужум қилди
Толибон кучлари Пактика ва Хост вилоятларига уюштирилган рейдларга жавобан Покистонга зарбалар берди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар беради.
Покистон ҳарбий хизматчилари икки давлат чегарасида жавоб зарбаларига учради, дея хабар беради агентлик вазирлик баёнотига асосланган ҳолда. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
Афғонистон вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид 18 март куни Покистон ҳаво кучларининг ҳаво ҳужумларини кескин қоралаган. Унинг сўзларига кўра, бомбардимонлар саккиз нафар аёл ва боланинг ўлимига сабаб бўлган.
Қайд этамиз, 18 март куни Покистон ҳаво кучлари Покистон-Афғонистон чегараси яқинида жойлашган Ламан (Пактика вилояти) ва Паса Мелла (Хост вилояти) аҳоли пунктларига зарбалар берган. Амалиёт 16 март куни “Теҳрик-и-Толибон Покистон” радикал гуруҳи жангарилари томонидан Шимолий Вазиристонга (Хайбар-Пахтунхва вилояти) чегарадош округида жойлашган Мир Али шаҳридаги Покистон қуролли кучлари базасига уюштирилган ва етти нафар ҳарбийнинг ўлмига олиб келган ҳужумга жавоб тариқасида амалга оширилган.
Шарҳлар