Афғонистон аҳолиси толиблар Наврўзни нишонлашни тақиқлаётганидан шикоят қилмоқда

Празднование Навруза в Кабуле 2023 год. Фото: Ebrahim Noroozi / AP

Ғазна шаҳри аҳолиси Наврўз байрамини нишонлаш тақиқланганидан шикоят қилди. Уларга кўра, толиблар табиат қўйнига чиқишни тақиқлаб, афғонлар байрамни нишонламоқчи бўлган боғларни ёпмоқда. Улар бу ҳақда 8.am нашрига билдирган.

2021 йилгача Афғонистоннинг барча йирик шаҳарларида шу куни кенг кўламли байрам тадбирлари ўтказилиб, ярмаркалар, концертлар ва Ғазна шаҳридаги “Тақ-э Шоҳ Вилоят” масжиди каби муқаддас қадамжоларга ташриф буюрилган. Толиблар ҳокимиятга келиши билан Наврўз давлат байрами мақомини йўқотди, чунки янги ҳукумат уни «мусулмонларга хос бўлмаган» байрам деб ҳисоблайди. Бироқ уни нишонлаш учун расмий тақиқ ҳам йўқ.

Шу билан бирга, икки йил аввал ҳаракат вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид “Афғонистон халқи Наврўз байрамини нишонласа, расмийлар аралашмайди”, деган эди. Бироқ афғонларнинг ўзлари толиблар Наврўзни нишонлашга қарор қилган одамларни тарқатиб юбораётганини ва байрам тантаналарига рухсат бермаганини айтишмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.