Толибон Афғонистоннинг хориждаги 39 та элчихонаси ва консуллигини назорат қилмоқда
Афғонистондаги “Толибон” ҳаракати ҳозирда мамлакатнинг янги раҳбариятига бўйсунувчи 39 та элчихона ва консулликлар устидан назорат ўрнатган. Бу ҳақда Толибон томонидан тузилган муваққат ҳукумат ташқи ишлар вазири Амир Хон Мўттаки маълум қилди.
Ўтган йил давомида:
▪️ Толибон дипломатлари Малайзия, Туркия, Покистон, Эрон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон, Россия, Хитой, Қатар ва БААда қабул қилинди;
▪️ Афғонистонга Хитой, Россия, Туркия, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Покистон, БАА, Қатар, Миср, Индонезия, Малайзия ва Европа Иттифоқи делегациялари ташриф буюрди;
▪️ Толибон 46 та хорижий ташрифни амалга оширди;
▪️ Кобул, Тошкент ва Ашхободда 6 та Афғонистон маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди;
▪️ 1681 нафар ходим Хитой, БАА, Покистон ва Ўзбекистонга малака оширишга юборилди;
▪️ Россия, Хитой, Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Малайзия ва Қатар томонидан тақдим этилган 1174 та академик стипендиялар;
▪️ Республика элчилари давлат мулкини сотган;
▪️ 41 959 нафар хорижлик Афғонистон визасини олди.
Эслатиб ўтамиз, “Толибон” террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.
Шарҳлар