Россия ТИВ: Тожикистон толибларнинг ШҲТ фаолиятидаги иштирокига қарши чиқди
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши иштирокчиларининг кўпчилиги ШҲТ—Афғонистон гуруҳи иши қайта тикланишини ёқлаб чиқди. Бунга фақат Тожикистон рози эмас, дея маълум қилди Россия Ташқи ишалр вазирлиги иккинчи Осиё департаменти директори Замир Кабулов.
Унинг сўзларига кўра, ШҲТ—Афғонистон гуруҳи ишини қайта тиклаш масаласи яқинда ШҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида (2024 йил 20—21 май кунлари Остонада бўлиб ўтган) кўриб чиқилган.
“Россия ва тадбирнинг кўпчилик иштирокчилари ушбу алоқа гуруҳининг иши қайта тикланишини ёқлаб чиқди. Бу борадаги муайян шубҳалар тожикистонлик шерикларимизда қолмоқда, аммо умид қиламизки, яқин келажакда улар ҳам ўз позициясини юмшатади”, — деди Кабулов.
Бир йил аввал “Толибон” раҳбарияти уларнинг вакиллари ШҲТ саммитларида қатнашиш учун қонуний ҳуқуқга эга эканини айтганди.
Шарҳлар