Россия Марказий Осиё давлатлари билан Толибонни террорчилар рўйхатидан чиқариш масаласини муҳокама қилмаган
Россия Марказий Осиёдаги ҳамкорлари билан Толибонни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш масаласини муҳокама қилмаган. Бу ҳақда Россия ТИВ Осиё бўйича иккинчи департаменти директори Замир Кабулов маълум қилди.
Шунингдек, у Россия Федерацияси агар Толибон рўйхатдан чиқариб ташланса, Афғонистоннинг ШҲТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлаган.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин “Толибон”ни тан олиш масаласи доимий муҳокама қилинаётганини айтган эди. Унинг таъкидлашича, “Толибон” билан алоқаларни йўлга қўйиш зарур, чунки айни пайтда улар Афғонистонни назорат қилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар