АҚШ торнадоли довул остида қолди, қурбонлар бор
Довул АҚШнинг ўрта-ғарбий қисмидаги бир нечта штатларни қамраб олди. Огайо полицияси икки кишининг ўлимини тасдиқлади. Бошқа қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақидаги хабарлар текширилмоқда, дея хабар беради Euronews.
АҚШнинг Огайо штатида торнадо сабабли юзага келган довул оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган.
Логан округи шерифининг маълум қилишича, қурбонларнинг жасадлари Дейтон шимолидаги трейлер паркида топилган.
Аввалроқ Францияда сув тошқини туфайли етти киши бедарак йўқолганини ёзган эдик.
Улашиш:
Шарҳлар