Тошкент аэропортида тескари алоқа учун QR-кодлар пайдо бўлди

Фото: Uzbekistan Airports

Uzbekistan Airports  компанияси йўловчиларнинг фикр-мулоҳазаларини олиш учун “Тошкент” халқаро аэропортига QR-кодли стикерларни жойлаштирди.

“Энди ҳар бир йўловчи QR-кодни смартфон орқали сканерлаш орқали аэропорт ишига баҳо бериши ва ўз таклифларини қолдириши мумкин. Бу бошқарув компаниясига йўловчиларнинг эҳтиёжларини яхшироқ тушунишга ва хизмат кўрсатиш, навигация ва ноавиация хизматлари бўйича кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишга ёрдам беради”, — дейилади хабарда.

Пойтахт аэропортининг учиш ва қўниш залларининг кўзга кўринган жойларига ўрнатилган QR-кодлар йўловчиларга қулай бўлиши учун уч  – ўзбек, рус ва инглиз тилларида ишлаб чиқилган қисқа сўровномага йўналтиради. Анкета ҳаволаси www.uzairports.com расмий веб-сайтида ҳам мавжуд бўлиб, у ҳар кимга ўз фикр-мулоҳазаларини ҳатто аэропортдан ташқарида ҳам қолдириш имконини беради.

Яқин келажакда бундай QR-кодлар Ўзбекистондаги барча халқаро аэропортларда пайдо бўлади. Uzbekistan Airports компанияси йўловчилардан аэропорт хизматини янада қулай қилиш учун биргаликда янги алоқа тизимидан фаол фойдаланишни сўрайди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.