Тошкент, Алмата ва Бишкекда чошгоҳ пайтида Россия элчихонаси биноси олдида навбатлар пайдо бўлди
“Медиазона” ўқувчисининг хабар беришича, Бишкекда, Манас ва Киевская проспектлари чорраҳасида соат 12 га келиб одамлар сони учта кўча бўйлаб чўзилган.
Айни пайтда Ўзбекистон пойтахтида, қолаверса, Алматада ҳам сайлов участкаларида одамлар гавжум.
Путинга қарши чошгоҳ – бу 17 март, Россия президенти сайловлари куни бўлиб ўтаётган оммавий акция. Унда россияликлар соат 12:00 да дунёнинг турли мамлакатларидаги сайлов участкаларига келиб, Владимир Путинга қарши овоз беришади.
Улашиш:
Шарҳлар