Тожикистон бош вазирининг хотини Дубайда иккита виллага эга

Скриншот: OCCRP

Тожикистон бош вазири Коҳир Расулзоданинг рафиқаси Иқболхон Назированинг Дубайда иккита вилласи бор. Бу OCCRP ва бутун дунё бўйлаб 70 та оммавий ахборот воситалари томонидан олиб борилган текширувда маълум бўлди.

Назированинг умумий қиймати 1,4 миллион сўмдан ортиқ кўчмас мулки бор. Иккала вилла ҳам Mira Oasis 3 ҳудудида жойлашган.

Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашид Қодировнинг ўғли Алишер Қодиров Дубайда 7,9 миллион долларлик кўчмас мулкка эга экани ҳақида аввалроқ ёзган эдик.

Терговчи журналистлар, шунингдек, Қозоғистон собиқ президентининг рафиқаси Дубайда 270 минг доллардан ортиқ квартирага эга эканлигини аниқлашди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.