Тожикистон фуқаролари ишлаш учун мамлакатдан хорижга камроқ чиқа бошлади
Биринчи ярим йил якунига кўра, Тожикистондан хорижга ишлаш учун кетган фуқаролар сони 392,8 минг кишини ташкил қилган.
Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 16 фоизга кам, дея хабар қилади мамлакат Меҳнат, миграция ва бандлик вазирлиги. Шу билан бирга, тожикистонликлар Россиядан кўпроқ чиқариб юборилаётгани ҳам маълум бўлди.
Маҳаллий агентлик маълумотларига кўра, меҳнат муҳожирларининг асосий қисми (386 987 киши ёки уларнинг умумий сонининг 98,52 фоизи) Россияга йўл олган.
Шу билан бирга, 2024 йилнинг биринчи олти ойида 17 134 киши Россия Федерациясидан чиқариб юборилган. Бу бутун 2023 йил давомидагидан сезиларли даражада кўп. Ўшанда 11 минг киши чиқариб юборилганди, – дейди Тожикистон меҳнат, миграция ва бандлик вазири Гулнора Хасанзода “ТАСС” агентлигига.
Шарҳлар