Тожикистон муфтийсига ҳужум қилинди

Фото: Открытые источники

Тожикистон Уламолар кенгаши раиси Саидмукаррам Абдуқодирзодага ҳужум уюштирилди, дея хабар беради Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати.

“Бугун соат 17:20 да бир киши безорилик ниятида намоздан сўнг Душанбе шаҳридаги марказий масжид яқинида уламолар раисига кесувчи-санчувчи қурол билан зарба бериб, жамоат тартибини бузган”, – дейилади баёнотда.

Жиноятчи ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезда ҳибсга олинган. Абдуқодирзода енгил тан жароҳати олган ва шифокорлар кўригидан сўнг уйига жўнатилган.

Ушбу ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган, дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.