Тожикистон ТИВда РФ элчисига нота топширилди

МИД Таджикистана. Фото: Азия Плюс

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, 29 апрель куни Россиянинг Тожикистондаги элчиси Семён Григорьевга Тожикистон ТИВнинг нотаси тақдим этилган бўлиб, унда республика фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудида ҳуқуқ ва эркинликлари бузилишининг кенг тарқалиши бўйича оммавий ҳолатлар юзасидан “жиддий ташвиш” билдирилган.

Нотада таъкидланишича, бундай ҳаракат фақат Тожикистон фуқароларига нисбатан қўлланилмоқда, бу “Тожикистон-Россия муносабатлари руҳи ва анъаналарига тубдан мос келмайди”.

Аввалроқ 1000 га яқин тожикистонлик Москва аэропортида қолиб кетгани маълум бўлган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.