Тожикистонда миллий маданиятга ёт либосларни кийиш ва сотиш тақиқланди

Foto : Nissor Abdurazakov

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 35 та қонун, жумладан “Тожикистон Республикасида байрам ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида”, “Боланинг таълим ва тарбияси учун масъулият тўғрисида”, “Тожикистон Миллий университети тўғрисида”, “Ҳисоблаш кўрсаткичлари тўғрисида” ва бошқа қонунларни имзолади.

“Тожикистон Республикасида байрам ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида”ги қонунда, жумладан, “миллий маданиятга ёт” либосларни кийиш ва сотишни тақиқлаш ҳам назарда тутилган. Қонунга риоя қилмаслик учун жарима мавжуд. Лекин Қонунда қайси кийим турлари “миллий маданиятга ёт” деб ҳисобланиши аниқ кўрсатилмаган.

«Янги таҳрирдаги қонунлар миллий маданиятнинг асл қадриятларини ҳимоя қилиш, байрам ва маросимларда хурофот ва ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олишга, Тожикистон халқининг маънавияти ва ижтимоий-иқтисодий даражасини юксалтиришга, шунингдек, боланинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, болани инсонпарварлик, ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилган», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.