Трамп 270 дан ортиқ сайловчилар овозини қўлга киритди
Америка матбуоти ҳисоб-китобларига кўра, Доналд Трамп 277 дан 279 гача овоз олган, унинг рақиби Камала Ҳаррис эса 219 дан 224 гача овозга эга чиққан.
Сайлов натижаларига кўра, сайлов бюллетенларининг 87 фоизи қайта ишланиб бўлингандан сўнг Трамп 70,7 миллион, Ҳаррис эса 65,7 миллион овоз олган.
Трамп 120 йил ичида биринчи муддатдан сўнг сайловларда мағлуб бўлгач, Оқ уйга қайтган иккинчи АҚШ президентига айланади. Ғолиб номи кейинроқ барча овозлар санаб бўлингандан кейин расман эълон қилинади.
Улашиш:
Шарҳлар