Трампнинг айтишича, Байденнинг биринчи муддати америкаликлар учун жаннатдек туюлади

Фото: РБК

АҚШ президенти Жо Байденнинг давлат раҳбари сифатидаги дастлабки тўрт йили, агар у ноябрдаги сайловда ғалаба қозонса, америкаликлар учун жаннатдек туюлади. Бу фикрни жума куни Американинг собиқ президенти Дональд Трамп билдирган.

“Мен сизни огоҳлантирмоқчиман. Агар коррупцияга учраган Жо Байден яна тўрт йилга эга бўлса, унинг иккинчи муддати Сизларга, унинг биринчи муддатини жаннатдек кўрсатади», – деган у Пенсилвания штатининг Гаррисберг шаҳридаги Миллий милтиқ уюшмаси тадбирида.

Трамп, агар Байден қайта сайланса, АҚШда ноқонуний миграция билан боғлиқ муаммолар янада оғирлашишини айтган. «Иккинчи муддати тугагунга қадар 19 миллион одам мамлакатимизга ноқонуний кириб келади», – дея огоҳлантирган Американинг собиқ раҳбари.

АҚШда президентлик сайловлари ноябрь ойида бўлиб ўтади. 2023 йил 25 апрелда Байден энг юқори ҳукумат лавозимига қайта сайланиш учун курашаётганини эълон қилди. Ундан олдинги Трамп 2022 йил ноябрида сайловолди курашига киришишини маълум қилганди. У Республикачилар партиясидан президентликка номзодлик учун курашда фаворит саналади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.