Трамп фирибгарлик иши бўйича 175 миллион доллар гаров тўлади
Дональд Трамп фирибгарлик иши учун 175 миллион доллар гаров тўлади. Бу АҚШнинг собиқ президентига Нью-Йоркдаги активларнинг ортиқча баҳолангани бўйича суд қарори устидан шикоят қилиш имконини беради.
Трамп ва унинг ўғиллари Эрик ҳамда Дональд Трамп-кичкина оиланинг кўчмас мулк империяси қийматини миллиардлаб долларга оширганликда айбдор деб топилган. Бу кўп йиллар давомида кредитлар ва суғурталарни яхши шароитларда олиш учун содир этилган.
Феврал ойи ўрталарида Трамп ва унинг ўғиллари жами 454 миллион доллар миқдорида жаримага тортилган эди. Гаров пулини тўламаган тақдирда Нью-Йорк бош прокурори Летиция Жеймс Трампнинг мулкини мусодара қилишни бошлаши мумкин эди.
Улашиш:
Шарҳлар