Трамп Капитолийга ҳужум иштирокчиларини озод этишни ваъда қилмоқда

трамп
Фото: report.az

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг айтишича, агар у ноябрдаги президентлик сайловларида ғалаба қозонса, унинг биринчи ҳаракатларидан бири 2021 йил 6 январда Капитолийга уюштирилган ҳужум билан боғлиқ жиноятларда айбланган ва судланганларни озод этиш бўлади. Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.

“Кейинги президент сифатидаги биринчи ҳаракатларим чегарани ёпиш ва 6 январь куни ноқонуний қамоққа олинган гаровга олинганларни озод қилиш бўлади”, – деди Трамп.

Трамп бир неча бор президент Жо Байденни уларни озод қилишга чақирган, у мунтазам равишда айбланувчиларни “гаровга олинганлар” деб атайди. Оқ уй бу таққослашни «гротеск» деб атади.

Аввалроқ Трамп Украинани молиялаштиришни тўхтатишга ваъда бергани ҳақида ёзган эдик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.