“Трамп мамлакатдан кўп сонли Россия дипломатларини чиқариб юборган” – Жонсон

Фото: ВВС

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон Россиянинг Шимолий Корея ва Эрондан қурол олишини айтди, у бу ҳақда “Европейская Правда” нашрига берган интервьюсида гапирди.

“Бу халқаро уруш. Ғарбдаги баъзи одамлар буни жаҳон уруши деб билишади. Қаранг – Россия Шимолий Корея ва Эрондан қурол олади. Украина Қуролли кучлари 2 та босқинчи армияни йўқ қилди – Марказий разведка бошқармаси директори айтганидек, 315 минг киши ҳалок бўлган ва яраланган.

“Трамп Украинага Javelins қуролини берган биринчилардан бўлди. Солсбери иши давомида Трамп мамлакатдан кўп сонли россиялик дипломатларни чиқариб юборди. Мен Трамп ёки бошқа биров Россиянинг ғалабасига рози бўлади, деб ўйламайман. Менимча, Трампнинг манфаати ҳамманинг Путин унга босим ўтказа олганига ишонишида эмас. Мен музокараларга қарши эмасман. Аммо бу ерда асосий одамлар украиналиклардир. Агар президент Зеленский музокаралар олиб боришни истаса, бу сизнинг ишингиз. Лекин мен музокаралар мавзусини кўрмаяпман. Ахир, сўз Украинанинг вайрон бўлиши ҳақида  боряпти. Бу ерда нима ҳақда музокара бўлиши мумкин?

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.