Трамп Мексика, Канада ва Хитойдан келадиган товарларга божлар жорий этишга ваъда берди
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп мамлакатга Мексика, Канада ва Хитойдан етказиб бериладиган товарларга божлар жорий этиш ниятини тасдиқлади, деб хабар бермоқда ABC News.
“20 январдан бошлаб мен Мексика ва Канададан келган барча товарларга 25 фоизлик божлар жорий этиш тўғрисидаги буйруқни имзолайман. Гиёҳванд моддалар, хусусан, фентанил ва ноқонуний муҳожирлар мамлакатимизга бостириб киришни тўхтатмагунча, бу тариф ўз кучида қолади”, — деб ёзди Трамп «Truth Social» да.
Унинг сўзларига кўра, гиёҳванд моддалар энди мамлакатга илгари ҳеч қачон кўрилмаган даражада кириб келмоқда, Мексика ҳам, Канада ҳам «узоқ вақтдан бери мавжуд бўлган муаммони осонгина ҳал қилиш» учун куч ва ваколатга эга.
Трамп, шунингдек, Хитойдан товарларга 10 фоизлик солиқ жорий этишни режалаштираётганини қўшимча қилди, у эрда фентанил АҚШга, биринчи навбатда, Мексика орқали олиб келинаётганини айтди.
Шарҳлар