Трамп Путин билан Украина масаласини муҳокама қилди

Фото: МК

АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп пайшанба куни Россия президенти Владимир Путин билан суҳбатлашди, бу Трамп сайловда ғалаба қозонганидан буён икки киши ўртасидаги биринчи телефон суҳбати бўлди. Бу ҳақида «The Washington Post» хабар бермоқда.

Ушбу қўнғироқдан хабардор шахснинг айтишича, Трамп қўнғироқ давомида Россия президентига Украинадаги урушни кучайтирмасликни маслаҳат берган ва унга Вашингтоннинг Европадаги катта ҳарбий иштирокини эслатган.

Икки киши Европа қитъасида тинчлик ўрнатиш мақсадини муҳокама қилишган ва Трамп «Украина урушини тез орада ҳал этиш» учун яна суҳбатлар бўлишини айтган.

Президентлик кампаниясида Трамп Украинадаги урушга зудлик билан барҳам беришини айтган эди, аммо, буни қандай ҳал қилмоқчилиги ҳақида батафсил маълумот бермаган. У Россия томонидан қўлга олинган ҳудудларнинг бир қисмини сақлаб қолиш бўйича келишувни қўллаб-қувватлашига алоҳида ишора қилган ва суҳбат чоғида у ер масаласини қисқача кўтарган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.