Трамп Россия билан ҳарбий можаро бўлишини истамаслигини айтди

трамп
Фото: DW

Доналд Трамп АҚШга Россия билан ҳарбий можаро керак эмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда у 13-сентябрь, жума куни Невада штатининг Лас-Вегас шаҳрида сўзлаган нутқида айтган.

“Камала Харрисга овоз бериш орқали сиз Россия билан урушга овоз берасиз. Кимдир Россия билан уруш қилишни хоҳлайдими? Агар керак бўлса, биз буни қиламиз. Аммо бунинг олдини олиш мақсадга мувофиқ”, — дея сиёсатчининг сўзларини келтиради ТАСС.

Шу билан бирга, Трампнинг сўзларига кўра, Харрисга овоз бериш орқали мамлакат фуқаролари ҳарбий хизматга қайтишни танлайди. Сиёсатчининг таъкидлашича, унинг рақибининг нияти «америкалик болаларни чақириш ва уларни содир бўлмаслиги керак бўлган урушга юбориш» дан иборат.

Шу билан бирга, номзод ўз нутқи давомида Украина можаросини ҳал қилиш бўйича режаларини бир неча бор эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, у буни инаугурациядан олдин ҳам қилади.

Бундан ташқари, агар Трамп сайловда ғалаба қозонса, музокара жараёнини бошлаш учун дарҳол Владимир Путин ва Украина президенти Владимир Зеленскийга мурожаат қилишга ваъда берди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.