Трампнинг штаби айблов ҳукмидан кейин бир кунда 53 млн доллар тўплади

Foto: EPA

АҚШ президентлигига даъвогар Дональд Трампга нисбатан айблов ҳукми эълон қилинганидан кейин унга 53 миллион доллар кўчириб беришган. Бу ҳақда унинг штаби маълум қилди, деб ёзади “Коммерсантъ”. 2023 йилнинг сўнгги олти ойи мобайнида унинг жамоаси қарийб шунча маблағни — 58 миллион долларни йиғишга муваффақ бўлган эди.

Ҳукм чиқарилганидан кейинги бир неча соатлар ичида Трамп 35 миллион доллар йиғган, кейинроқ эса сумма 52,8 миллион долларгача кўпайган.

Бундан ташқари, таъкидланишича, сўнгги бир кеча-кундуздаги донорларнинг қарийб 30 фоизи янги манбалар бўлиб, улар шу пайтгача кампанияни қўллаб-қувватламаган. Бироқ маблағ тўпланиши бўйича ахборотни ҳозирча текшириш имкони йўқ. Май ойида Жо Байденнинг штаби қўли остида 84 миллион доллар, Доналд Трампникида эса 49 миллион доллар бор эди. Байден унинг кампаниясида Демократик партия ҳисобларида яна 100 миллион доллар дорлигини даъво қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Нью-Йорк суди маслаҳатчилари АҚШ собиқ президенти Дональд Трампни ҳужжатларни сохталаштиришда бир овоздан айбдор деб топди. У шу тариқа порноактриса Сторми Дэниелсга тўланган маблағларни бекитишга уринган. Ҳукм 11 июль куни судья томонидан ўқиб эшиттирилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.