Трамп яна Украинадаги можарони тўхтатишга ваъда берди
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп агар у қайта сайланса, Россия ва Украина ўртасидаги можарога барҳам бериши ҳақида айтди. Бу ҳақда у Вашингтондаги тадбирда маълум қилган.
У тинчликка қандай эришмоқчи эканлигини аниқ айтмаган. Аммо у, «Жо Байденнинг Учинчи Жаҳон уруши сари юришини тўхтатишга» ваъда берган.
«Сиз учинчи жаҳон уруши томон кетаётганимизни биласиз, тўғрими?» —деб сўраган Трамп.
Шундан сўнг дарҳол у бундай уруш, агар бошланса, ўз кўлами ва табиати бўйича мисли кўрилмаган бўлишини қўшимча қилган.
Улашиш:
Шарҳлар