Трамп Украинани молиялаштиришни тўхтатишни ваъда қилди

трамп
Фото: РБК

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашувда, агар у АҚШдаги президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Украинани молиялаштиришдан бош тортишини айтди. Бу ҳақда Орбан М1 телеканалига берган интервьюсида гапирган.

Трамп ҳозир президент эмас, дейди Орбан, бироқ унинг партияси демократлар Украинага пул берилишига тўсқинлик қилмоқда. «Трамп агар қайтса, у буни қилмаслигини, бир тийин ҳам ажратмаслигини айтди», – дейди Венгрия бош вазири.

Орбаннинг таъкидлашича, Украина «ўз оёғида туролмаяпти». Унинг фикрича, агар Қўшма Штатлар, ундан кейин эса Европа давлатлари Киевни молиялашни тўхтатса, Украинадаги жанглар тугайди. Сиёсатчининг тушунтиришича, АҚШсиз Европа Украинани мустақил молиялашга қодир эмас.

Аввалроқ Трамп “Оскар” мукофотини топшириш маросимини танқид қилгани ҳақида ёзган эдик.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.