Трамп уни “Россиянинг дўсти” деб ҳисоблайдиганларни касал деб атади

Трамп: риторика Украины об ударах по России может привести к ядерной войне
Источник: uz.sputniknews.ru

Американинг собиқ раҳбари ва Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трамп уни “Россиянинг дўсти” деб ҳисоблайдиганлар шунчаки “касал одамлар” эканини айтди. Бу ҳақда у журналист Такер Карлсонга берган интервюсида маълум қилган.

Трампнинг тушунтиришича, демократлар Ҳиллари Клинтоннинг ғалабасини таъминлаш учун 2016-йилги сайловлардан олдин унинг Россия билан алоқалари ҳақида миш-мишлар тарқата бошлаган. Бу «сохта янгиликлар» эса оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёйилганди.

“Улар мени Россия билан дўст бўлганимни, Россия учун ишлаганимни, рус жосуси бўлганимни айтишни яхши кўрадилар. Бу одамлар касал. <…> «Россия, Россия, Россия» – бу катта ёлғон эди. Бу бутунлай ёлғон эканлиги исботланган. Бу Ҳиллари Клинтон нега ютқазмаслиги керак бўлган сайловда ютқазганини оқлаш учун қилинган. <…> Бошқача қилиб айтганда, у ишдан чиқиши керак эди, лекин матбуот буни кўтарди ва улар буни яхши кўришди: “Оҳ, Россия. Яхши эшитилади”, – деган АҚШнинг собиқ президенти.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.