Трамп ва Харрис дебатлари 10 сентябрь куни ABC News каналида ўтказилади
Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп вице-президент Камала Харрис билан бир неча бор дебатлар ўтказишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Politico нашри ёзади.
10 сентябрга белгиланган навбатдаги дебатларни ABC News телеканали ўтказади. Сўнгги кунларда Трамп дебатларни «консервативроқ» Fox News телеканали ўтказишини хоҳлаганди.
Бироқ журналистлар билан суҳбат чоғида АҚШнинг собиқ президенти ABC News телеканалида бўлишидан ёки бўлмаслигидан қатъи назар, Харрис билан дебатларда қатнашишини таъкидлади.
Шу билан бирга, Трамп ABC News каналидан мамнун эмаслигини ҳам айтган, унинг сўзларига кўра, у АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден ва Камала Харрисга кўпроқ ён босади.
Шарҳлар