Трамп ва Путин 2021 йилдан бери камида етти марта телефон орқали гаплашган

трамп
Фото: Sam Wolfe/Reuters

Дональд Трамп ва Владимир Путин 2021 йилдан бери камида етти марта телефон орқали суҳбатлашган. Бу ҳақда The Washington Post газетаси бош муҳаррири ўринбосари Боб Вудворд ўзининг янги «Уруш» («War») китобида Трампнинг исми ошкор этилмаган ёрдамчисига таяниб ёзади. Унинг маълумотларига кўра, сўнгги суҳбат 2024 йилда бўлиши мумкин. Китобда Трамп ва Путин нима ҳақида гаплашгани айтилмаган.

Вудворднинг фикрича, собиқ америкалик президентнинг «АҚШнинг иттифоқчиси билан уруш олиб бораётган авторитар раҳбар» билан музокаралари Уотергейт жанжалидан ҳам ёмонроқ (ўшанда Вудворд ва нашрнинг яна бир журналисти Карл Бернстайн президент Ричард Никсон тарафдорлари Демократик партия идорасига эшитув қурилмаси ўрнатмоқчи бўлганини аниқлашган; Уотергейт жанжали охир-оқибат унинг истеъфосига олиб келган).

Вудворд шунингдек, Трамп 2020 йилда пандемия пайтида АҚШда етишмаётган коронавирус тестларини шахсан Путинга махфий равишда юборганини ёзади. Дональд Трамп идораси барча айбловларни рад этмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.