Трамп ва Харрис келаси ҳафта Зеленский билан учрашмоқчи
Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзод Камала Харрис келаси ҳафта Украина президенти Владимир Зеленский Вашингтонга ташриф билан келганида, у билан учрашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg ўз манбасига таяниб хабар бермоқда. Аввалроқ Зеленский билан учрашув эҳтимоли ҳақида республикачилардан номзод Дональд Трамп ҳам маълум қилганди.
Агентлик суҳбатдошига кўра, Зеленский билан учрашув Харрисга “ўз ташқи сиёсий профилини кенгайтириш” учун керак. Bloomberg хабарида айтилишича, АҚШга ташриф доирасида Зеленский президент Жо Байден билан низони тартибга солиш бўйича режаси билан бўлишмоқчи. Украина президенти, шунингдек, ўз режаларини Харрис ва Трамп билан ҳам бўлишишга интилади, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, АҚШдаги учрашувларда Зеленский НАТО ва Евроиттифоққа аъзоликни, шунингдек, иқтисодиёт ва хавфсизлик соҳасидаги битимларни қаттиқ туриб талаб қилмоқчи. Украина президенти янада замонавийроқ қурол етказиш масаласини ҳам муҳокама қилмоқчи.
АҚШга ташриф доирасида Зеленский БМТ Бош ассамблеяси юқори даражаси ҳафталигида нутқ сўзлаши, Байден ва Конгресснинг иккала партиядан аъзолари билан учрашиши режалаштирилган. Бу Зеленскийнинг АҚШга 2022 йил февралидан буён иккинчи марта келиши. Бундан аввалги ташриф 2022 йил декабрида амалга оширилган.
Шарҳлар