Трамп Путин ва Зеленский ўртасида музокаралар ташкиллаштиришга ваъда берди
АҚШ президентлигига номзодлар Дональд Трамп ва Камала Харрис ўртасида телемунозара бўлиб ўтди. Унда республикачилар партиясидан номзод Трамп сайловларда ғолиб чиқса, лавозимига киришиб улгурмасдан Россия ва Украина низосини тартибга солишни бошлаб юбориб, иккала мамлакат етакчилари Владимир Путин ва Владимир Зеленский билан музокараларни бошлашга ваъда берди, деб ёзади “РБК”.
Ундан “Украинанинг ғалабасини истайсизми?” деб сўрашди, аммо республикачи жавобдан қочди. Трамп Путин ва Зеленскийни жуда яхши танишини айтди ва шундай деб қўшиб қўйди: “Улар билан алоқаларим яхши, ва улар мени ҳурмат қилади, Байденни ҳурмат қилмайди”.
“Мен шундай қиламан — аввал биттаси билан гаплашаман, кейин иккинчиси билан гаплашаман ва уларни бир жойга тўплайман. Бу уруш ҳеч қачон бошланмаган бўларди… Байден улар билан қандай гаплашиш ҳақида тасаввурга ҳам эга эмасди, бундай қандай тўхтатишни билмасди… Вазият эса янада ёмонлашиб бормоқда, бу Учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкин”, — деди Трамп.
“Украинанинг ғалабаси” АҚШ манфаатларига мос келиш-келмаслиги ҳақидаги саволга жавобан, у Вашингтон битимга эришилиши ва низо тугашидан манфаатдорлигини таъкидлади.
Шарҳлар