Трамп ярим миллиард долларлик гаров пулини йиға олмайди
Бу ҳақда АҚШ собиқ президентининг адвокатлари маълум қилишди. Суд ҳужжатига кўра, Дональд Трамп суд томонидан молиявий фирибгарлик учун жарима шаклида қўйилган 464 миллион доллар миқдоридаги гаров пулини тўлай олмайди.
Агар у 25-мартгача гаров пулини тўламаса, Дональд Трамп мулкининг бир қисмини мусодара қилиш хавфи остида қолади, деб хабар беради AFP. Агентликнинг тушунтиришича, гаровга қўйиш ҳам Трампнинг адвокатлари учун апелляция бериш талабидир ва ҳукм чиқариш апелляция бўйича қарор чиқарилгунга қадар тўхтатиб қўйилган.
Улашиш:
Шарҳлар