Трампга суиқасд: айбланувчи судда ҳозир бўлди

Фото: nypost.com

АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампга суиқасд уюштиришда гумон қилинган Райан Рут Флорида штатида судида ҳозир бўлди.

Якшанба куни Рут Трампнинг Флоридадаги Trump International гольф-майдонига яширинча кирганидан кейин ҳибсга олинган. Полиция маълумотларига кўра, у оптик нишонли АК-47 автомати билан қуролланган, шунингдек, иккита рюкзак ва GoPro камераси бўлган.

Ҳодиса вақтида Трамп гольф ўйнаётганига қарамасдан, Рут ўт очмаган. Хавфсизлик ходимлари гумондорни пайқаб, унга қарата ўт очишган, бироқ ўқлар унга тегмаган ва у қочишга муваффақ бўлган. Кейинчалик Рут ҳибсга олинган.

Душанба куни унга илгари судланганидан кейин ноқонуний қурол сақлаш бўйича расмий  айб қўйилган. Америка қонунчилигига кўра, бу 15 йилгача қамоқ жазосига сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, унга серия рақами бўлмаган қуролни сақлаш айблови қўйилган, бу жиноят кўпи билан беш йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Райан Рут 2002 йилдан 2010 йилгача Шимолий Каролина штатининг Гуилфорд округида бир неча марта судланган. 2002 йилда у автомат сақлаганликда айбланган. Ўша пайтдаги хабарларга кўра, у машинада полициядан қочишга уринган ва кейин том ёпиш компанияси биносида баррикада қилиб ўзини тўсган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.