Трампнинг маслаҳатчиси Киевга босим ўтказиш йўли билан низони якунлаш режасини фейк деб атади
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчиси Жейсон Миллер собиқ давлат раҳбарининг Киевга босим ўтказиш орқали Украинадаги можарога барҳам бериш режаси борлиги ҳақидаги маълумотни ҳаққоний эмас деб атади. Бу ҳақда New York Post нашри хабар беради.
Миллернинг таъкидлашича, бундай баёнотларнинг барчаси сохта, журналистлар томонидан ўйлаб топилган.
Шунингдек, у Украинадаги можарога барҳам бериш ҳақида фақат Трамп гапираётганини қайд этди. Ҳозирги президент Жо Байден эса, аксинча, уни давом эттириш ҳақида гапиради, деди у.
Улашиш:
Шарҳлар