Россиянинг Кемерово шаҳрида трамвайлар тўқнашиб кетди, 67 киши жабрланди (видео)
Россиянинг Кемерово шаҳрида трамвайлар иштирокида юз берган ЙТҲда 67 киши жабрланди, деб ёзади “Коммерсантъ” губернатор Илья Середюкка таяниб. Уч киши оғир аҳволда ётибди.
Иккита трамвай тўқнашуви 6 июнь куни эрталаб юз берган. ЙТҲга нима сабаб бўлганига аниқлик киритилмаяпти. Бир қатор Telegram-каналларда пайдо бўлган кузатув камералари видеоларида трамвай катта тезликда бурилганини, бу вақтда автомобиль йўлига бир нечта одам отилиб чиқиб кетганини кўриш мумкин.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Улашиш:
Шарҳлар