Халқаро валюта жамғармаси Украинага 1,1 млрд долларлик янги траншни маъқуллади
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Украинага бир миллиард доллардан ортиқ миқдорда транш ажратилишини маъқуллади. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилди.
ХВЖ директорлар кенгаши кенгайтирилган молиялаштириш дастурини кўриб чиқишни якунлади ва Киевга 1,1 миллиард миқдорида кредит тақдим этишни маъқуллади. Маблағлар Украина давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган.
Баёнотда таъкидланишича, Украина иқтисодиёти ҳозирги қийинчиликларга қарамасдан, бақрқарор бўлиб қолмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар