КХДР Жанубий Корея билан транспорт қатновини узди
КХДР ҳудудий чегаралаш сиёсати доирасида Жанубий Корея билан транспорт қатновини бутунлай узди. Бу ҳақда Шимолий Корея Марказий телеграф агентлиги хабар бермоқда.
КХДР Мудофаа вазирлиги Канвон провинцияси Косон уезди Камхо қишлоғидаги автомобиль йўллари ҳамда Кэсон шаҳри Пханмун тумани Тоннэ қишлоғидаги темир йўлларни портлатиш йўли билан бутунлай йўқ қилган.
Ушбу хатти-ҳаракатлар хавфсизлик нуқтайи назаридан амалга оширилгани айтилмоқда. КХДР ҳукумати Жанубий Кореяни “мутлақо душман давлати” деб таърифлаб, “душман кучларнинг жиддий ҳарбий-сиёсий провокацияси туфайли, вазият олдиндан айтиб бўлмайдиган уруш ёқасига етиб келаётгани”ни таъкидламоқда.
Улашиш:
Шарҳлар