Тунда Россиянинг бир нечта ҳудудида 20 дан ортиқ ҳарбий ҳалок бўлди
20 апрелга ўтар кечаси Россиянинг бир қанча ҳудудларида 20 дан ортиқ ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, бу Украина томонидан амалга оширилган кенг кўламли дрон ҳужуми оқибати бўлди, деб ёзади Россия ОАВ.
“Бир нечта ҳарбий нишонларга зарба берилди: баъзи жойларда ракета парчалари тушган, бошқаларида эса теккан, ҳужум жуда кенг кўламли эди”, – дея қайд этади Мудофаа вазирлигидаги манба.
Унинг сўзларига кўра, 21 нафар ҳарбий ҳалок бўлган, яна 30 га яқини яраланган. Белгород, Брянск ва Курск областларида қурбонлар бор.
Улашиш:
Шарҳлар