Турбулентлик сабабли “Лондон-Сингапур” рейсининг камар тақмаган йўловчиси ҳаётдан кўз юмди

Фото: Дзен

Singapore Airlines авиакомпаниясининг Лондондан Сингапурга учаётган самолёти йўловчиси кучли турбулентлик оқибатида ҳалок бўлди, яна камида 30 киши жароҳатланди, деб ёзади The Mirror. Унга кўра, самолёт экипажи Андаман денгизи устида фавқулодда ҳолат ҳақида сигнал берган. Шундан сўнг, самолёт Бангкок аэропортига қўнишга мажбур бўлган.

Нашрнинг қайд этишича, самолёт кучли силкиниб кетганида марҳум хавфсизлик камарини тақмаган бўлган. Интернетда тарқалаётган лавҳаларда таомлар салон бўйлаб сочилганини кўриш мумкин. Самолётга чиқиш вақтида йўловчиларни шифокорлар кутиб олган. Самолёт бортида жами 211 нафар йўловчи ва 18 нафар экипаж аъзоси бўлган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.