Туркия BRICS’га кириш учун ариза топширди – Bloomberg
Туркия «BRICS»га аъзо бўлиш учун ариза берди, деб хабар беради «Bloomberg». Агентлик маълумотларига кўра, Анқара буни бир неча ой олдин Европа Иттифоқига қўшилиш жараёнидаги умидсизлик ва НАТО иттифоқчилари билан келишмовчиликлар фонида қилган.
Ҳозирча Туркия расмийларидан ҳеч қандай расмий баёнот берилмаган. Август ойи охирида Озарбайжон «BRICS»га, ёзда эса Таиланд ва Малайзияга қўшилиш учун худди шундай ариза топширди.
Ҳозирда «BRICS»га Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка, БАА, Эрон, Миср ва Эфиопия киради.
Улашиш:
Шарҳлар