Туркия “хорижий агентлар тўғрисида”ги қонунни қабул қилишга тайёргарлик кўрмоқда
Туркия “хорижий агентлар тўғрисида”ги қонунни қабул қилишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Bloomberg. Мамлакат расмийлари янги қонун бўйича жиноий жавобгарликни жорий этишни режалаштирмоқда, энг катта жазо етти йилгача қамоқ жазоси бўлади. Улар “давлат хавфсизлиги, унинг ички ёки ташқи сиёсий манфаатларига қарши ишлаётганларни” суд қилишни режалаштирмоқда, деб ёзади агентлик.
Қонун лойиҳаси яқин кунларда мамлакат парламентида муҳокама қилинади. Агентликнинг таъкидлашича, у яқинда Грузияда қабул қилинган қонунга ўхшайди ва бу ўз навбатида Россиянинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонунини эслатади.
Турк мухолифати кенг талқин қилиш имконини берувчи қонун матнига эътибор қаратмоқда. Мухолифатдаги Рекпублика халқ партияси депутати Инан Акгун Алпнинг айтишича, қонун лойиҳаси «жуда репрессив муҳит» учун замин яратади.
Шарҳлар